Энди туристлар музей чипталари, гид ва автотранспортларни онлайн буюртма қилиши мумкин бўлади

Сақлаш
12:03 / 12.12.2024 26 0

Жорий йилнинг 7 декабрь куни қабул қилинган ҳукумат қарорига кўра, 2025 йилнинг 1 сентябридан Миллий туризм ягона платформаси синов тариқасида иш бошлайди.

 

2025 йилнинг 1 декабридан синов тариқасида ишга тушириладиган платформа бир қанча функцияларни бажаради.

 

Жумладан:

▪️ сайёҳларга жойлаштириш воситаларини онлайн банд қилиш ва сайёҳлар томонидан баҳолаш;

 

▪️ республикадаги туроператорлар ва турагентлар хизматлари, шу жумладан, сайёҳларга гид, гид-таржимон, йўриқчи-йўл бошловчи, экскурсия етакчилари хизматларидан фойдаланиш;

 

▪️ йўналишсиз такси ва автотранспорт воситалари ижараси хизматларидан фойдаланиш;

 

▪️ автобус, авиа ва темир йўл чипталари, маданий мерос объектлари, музейлар ва бошқа диққатга сазовор жойларга кириш чипталарини харид қилиш;

 

▪️ халқаро ва миллий тўлов тизимлари орқали туристик хизматлар учун тўловларни амалга ошириш;

 

▪️ туризм соҳасига оид статистик ҳисоботларни юритиш ва реал вақт режимида таҳлил қилиш.

 

Бунда Туризм қўмитаси платформани ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича буюртмачи ҳисобланади.

 

Платформа оператори эса қонунчиликда белгиланган тартибда харид қилиш тартиб-тамойиллари натижаларига кўра танлаб олинади.

 

Айнан оператор томонидан платформа маълумотларининг 14 та хорижий тилга таржимаси таъминлаб борилади.

 

Ҳужжат аллақачон Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10 декабрдан бошлаб кучга кирган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//