Спорт
Таиланднинг Чиангмай шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси биринчиликни қўлга киритди.
Таъкидлаш лозим, мусобақада 18 та давлат қатнашган бўлиб, унда Ўзбекистон делегацияси 24 нафар боксчи билан иштирок этган. Жамоа якунда умумий ҳисобда 20 та медаль тўплаган(11 та олтин, 6 та кумуш, 3 та бронза).
Иккинчи ўринни Қозоғистон банд қилган(жами 20 та медаль – 9 та олтин, 5 та кумуш, 6 та бронза).
Учинчи ўринни жами 9 та медаль жамғарган таиландлик боксчилар эгаллаган(3 та олдин, 2 та кумуш, 4 та бронза).
.jpg)
Маълумот учун, Ўзбекистон бокс терма жамоаси бу беллашувларда янгиланган ёш таркиб билан қатнашган бўлиб, спортчилар Қозоғистоннинг Парижга борган асосий жамоасини ҳам, Украинанинг кучли таркибини ҳам енгишга муваффақ бўлган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77431
Жамият
56542
Жамият
55728
Жамият
50798
Жамият
//
Изоҳ йўқ