Жамият
Президент қарори билан Қашқадарёда Қарши давлат техника университети фаолият бошлайди.
Ҳужжатга кўра, янги ОТМ Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали ҳамда Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиали негизида ташкил этилади.
Университетнинг асосий вазифалари муҳандислик, геология, ишлаб чиқариш, қурилиш, транспорт, энергетика, ахборот технологиялари ва дастурлаш, хизмат кўрсатиш ҳамда ирригация тизимлари ва агротехнологиялар соҳалари бўйича кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишдир.
Ҳужжатда келтирилишича, 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб қайта тикланувчи энергия манбалари, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси ва атроф-муҳит муҳандислиги йўналишларида кадрлар тайёрлаш салмоғи оширилади.
Талабаларнинг фанларни ўзлаштириш кўрсаткичини ва профессор-ўқитувчиларнинг фаолият самарадорлигини халқаро стандартлар асосида баҳолаш тизими ҳам жорий этилади.
Бундан ташқари, Таълим хизматлари маркази ташкил этиб, талабаларга ўқиш давомида юзага келадиган ташкилий ва ҳуқуқий масалалар бўйича барча зарур хизматларнинг «ягона дарча» тамойили асосида кўрсатилиши йўлга қўйилади.
Иқтидорли талабалар учун дарслар хорижий тилларда ўқитиладиган алоҳида гуруҳлар ҳам ташкил қилинади.
Юқоридаги ОТМларда таҳсил олаётган барча талабалар эса ўқишини янги университетда давом эттиради ва 2024/2025 ўқув йилидан битирувчи курс талабаларига Университет дипломи берилади.
Спорт
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ