Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президенти Марказий банк бошқаруви раиси лавозими учун Олий Мажлис Сенатига Тимур Ишметов номзодини тақдим этган эди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши давлат раҳбарининг тақдимномасига мувофиқ Тимур Ишметовни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси лавозимига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Маълумот учун, Ишметов 2022 йил 30 декабрдан буён Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Олдинроқ Олий Мажлис Сенатига Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритилган эди. Сенат тақдимномага мувофиқ Нурмуратовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор чиқарганди.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77362
Жамият
56496
Жамият
55698
Жамият
50747
Жамият
//
Изоҳ йўқ