Жамият
«Абу Валид» лақаби билан Суриядаги вазиятни тармоқларда ёритиб бораётган асли ўзбекистонлик Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинди.
Нуриддинов Худоёр 1994 йил 27 сентябрда Фарғона вилоятида туғилган.
Мазкур шахс «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига тажовуз қилиш», «террорчилик фаолиятини амалга ошириш мақсадида ўқувдан ўтиш ёки ҳаракатланиш», ва «чет элга ноқонуний чиқиш» жиноятларини содир қилишда айбланмоқда.
Нуриддинов 2016 йил Россия Федерациясига меҳнат муҳожири сифатида бориб, у ерда халқаро террористик ташкилотларнинг ғоялари таъсирига тушиб, Сурияга кетган. Ушбу давлатда туриб олиб борган бир қанча тарғибот ишлари оқибатида бир қанча ўзбекистонликлар жангларда иштирок этиб, ҳалок бўлган.
Айни вақтда Нуриддинов ижтимоий тармоқлар орқали ўзининг жиноий қилмишларига диний тус берган ҳолда жиҳодга чорловларни давом эттирмоқда.
ДХХ матбуот хизматининг маълум қилишича, у томонидан тарқатилган видео тасвирларни сақлаш, олиб юриш ва тарқатиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ