МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистон энг яхши саёҳат йўналиши деб топилди

Сақлаш
16:30 / 10.12.2024 22 0

Россиянинг «Russian traveler» журнали томонидан ташкил этилган «Russian traveler Awars 2024» миллий туризм мукофотининг эксперт ҳакамлар ҳайъати танлови натижасига кўра Ўзбекистон Республикаси «Turizm v SNG» номинациясида ғолиб деб топилди.

 

Тақдирлаш маросимида Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаломов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этган.

 

«Russian traveler» журнали — бу мамлакат ичида саёҳат қилиш ва машҳур халқаро йўналишларга бағишланган рус нашри ҳисобланади. Унда саёҳат ғоялари, эксперт маслаҳатлари ва жонли фотосуратлар билан бойитилган мақолалар чоп этилади.

 

2024 йил июль ойида ушбу журналнинг Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган «Ўзбекистон – Шарқ эртаги» («Узбекистан – Восточная сказка») номли махсус сони чоп этилган эди.

 

Нашр, шунингдек, ҳар йили Россиядаги энг яхши сайёҳлик йўналишлари, меҳмонхоналар, круизлар ва туризмнинг бошқа жиҳатларини эътироф этувчи «Russian Traveler» мукофотларини ўз эгаларига тоширади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//