Маданият
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф-4-сонли Фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 24 декабрь куни Тошкент вилояти, Ангрен шаҳрида жойлашган 42219-ҳарбий қисмда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда “Халқ ва армия – бир тану бир жон!” шиори остида “Ватанни қўриқлар йигитнинг марди” мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг маслаҳатчиси, шоира Муҳтарама Улуғова ҳамда Марказнинг Ҳарбий ватанпарварлик бўлими бошлиғи Маҳфират Зикирова, “Саодат” журнали бош муҳаррири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира Мунаввара Усмонова, Муқимий номидаги мусиқали драма театри актёри Умид Шодмонов, “Лазги” ансамбли хонандаси Хуршид Собиров иштирок этдилар.
Ҳарбий қисмга ташриф буюрган меҳмонлар дастлаб ҳарбий хизматчилар ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлар, жумладан, ётоқхона, ошхона, кутубхона, ўқув хоналари, тренажер ва спорт зали, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Беш ташаббус” ижроси юзасидан ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ҳамда уюшмаган ёшлар билан амалга оширилаётган ишлар, қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларнинг кўргазмали намойиши билан яқиндан танишдилар.
Шундан сўнг ҳарбий қисм мажлислар залида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, ўқувчи-ёшлар билан “Ватанни қўриқлар йигитнинг марди” мавзусида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Меҳмонлар томонидан ўқилган шеърлар, ижро этилган куй-қўшиқлар, саҳна асарларидан парчалар тадбирга байрамона руҳ бағишлаб, иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Жамоатчилик кенгаши аъзолари, ўқувчи ёшлар, эл ардоғидаги ижодкорлар ва санъаткорларнинг ҳарбий қисм ҳамда муассасаларга бу каби ташрифлари армия ва халқ бирдамлигининг ифодаси, ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаши билан ҳам аҳамиятлидир.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ