Жамият
Uzbekistan Airways ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун барча маҳаллий авиақатновлардаги эконом-класс авиачипталари тарифларига 50 фоизгача чегирма эълон қилди.
Бунда имтиёзли тарифлар 2024 йил 23 декабрдан бошлаб 2025 йил 7 январига қадар амалга қилади.
«Бу қишда уйга қулай ва арзон нархларда парвоз қилиш имкониятини бой берманг!» – дейилади хабарда.
Маълумот учун, чегирма давлат муассасасида ўқишни тасдиқловчи ҳужжат асосида тақдим этилади.
Авиачипталарни Тошкентдаги Uzbekistan Airways Sales филиалидан, унинг агентларидан ва booking.uzairways.com сайтидан харид қилиш мумкин.
Эслатма! Йўловчи ташиш тарифларига қўшимча равишда турли солиқлар, йиғимлар ва тўловлар ҳам ўрнатилади. Уларга 50 фоизгача тақдим этиладиган чегирма амал қилмайди.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Жамият
77732
Жамият
56712
Жамият
55937
Жамият
50985
Жамият
//
Изоҳ йўқ