Жамият
Чўлпоннинг қаламига мансуб «Замона хотини» пьесаси «ҳеч кутилмаганда Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи фондидан асарнинг арабий имлодаги қўлёзма варианти топилди».
Асар муаллифнинг бугунга қадар қўлёзма нусхаси топилмаган нодир пьесаларидан бири ҳисобланар эди.
Энг муҳим жиҳати, қўлёзма устидан Чўлпон хати билан тузатишлар, изоҳлар киритилган. Шунингдек, сўзбоши ҳам ёзилган.
«Асарда замон шамоллари таъсири сезилсада, у ҳалоллик, меҳнат, инсон шаънини авайлаш каби азалий қадриятлар устига қурилган», дейилади Ёзувчилар уюшмаси хабарида.
Пьеса боласини бағрига босганча, янги ижтимоий муносабатлар ичига қисиниб-қимтиниб кириб бораётган ўзбек аёли ҳақида сўзлайди.
Ҳозирда китоб 1000 нусхада нашрдан чиққан.
.jpg)
Спорт
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Жамият
77939
Жамият
56843
Жамият
56073
Жамият
51121
Жамият
//
Изоҳ йўқ