Жамият
Ёлғон ахборот тарқатишга бериладиган жазо гумонланувчининг манфаати ва ҳаракатнинг қайта такрорланиши билан даражаланади.
Масалан, шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, БҲМнинг бир юз эллик бараваригача (56 млн 250 минг сўм) миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.
Жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатган шахслар БҲМнинг икки юз бараваригача (75 млн сўм) миқдорда жарима тўлайди ёки уларга уч юз соатгача мажбурий жамоат ишларига жалб қилиш ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилгача озодликни чеклаш жазоси берилади.
Агар бундай ҳаракатлар такроран ёки хавфли рецидивист томонидан ёки кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса БҲМнинг икки юз бараваридан уч юз бараваригача (75 млн сўмдан 93 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланади.
Бундан ташқари, ёлғон ахборотлар оммавий тадбирлар жараёнида ёки фавқулодда вазият ҳолатида тарқатилса, БҲМнинг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача (75 млн сўмдан 150 млн сўмгача) миқдорда жаримага ёки икки йилдан уч йилгача озодликни чеклашга сабаб бўлади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ