Сиёсат
«Тошкент – Хўжакент» йўналишида ҳаракатланувчи янги электропоездни кўздан кечириш мақсадида Шавкат Мирзиёев 6 декабрь куни унга чиқиб, Хожикентгача келди.
Сафар чоғида мутасаддилар билан темир йўл соҳаси ва «Яшил макон» лойиҳаси доирасида қилинаётган ишлар ва режалар муҳокама қилинди.
Жумладан, темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш, йўловчилар учун шароитларни яхшилаш, темир йўлларни электрлаштириш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича ҳисоботлар тингланди.
Муҳокама давомида Тошкент ва Хожикент оралиғидаги темир йўлга туташ майдонларни 2025 йилги реновация дастурига киритиб, уларни тартибга келтиришга кўрсатма берилди. Йўналишдаги эгри қисмларни тўғри қилиб қайта қуриш орқали кунлик экспресс поездлар қатновини кўпайтириш ва кўпроқ йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун шароит яратиш топширилди.
Шунингдек, «Яшил макон» лойиҳаси доирасидаги ишлар ҳақида ҳам гапирилди. Бунда темир йўл четларини кўкаламзорлаштириш, сув ресурслари чекланган ҳудудларда хорижий тажриба асосида қурғоқчиликка чидамли ўсимликларни экиш, чет элдан фақат маҳаллий иқлимимизга мос бўлган кўчатларни келтириш зарурлиги қайд этилди.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ