Энди давлат идораларининг ҳам ўз спорт клублари бўлади

Сақлаш
11:29 / 06.12.2024 27 0

Президент қарори билан янги ўқув йилидан бошлаб жамоавий спорт турларини ривожлантиришга катта эътибор қаратилади.

 

Жумладан, 2025/2026 ўқув йилидан барча давлат университетларида волейбол, баскетбол, гандбол, регби, чим устида хоккей, сув полоси каби жамоавий спорт турлари бўйича спорт клублари ташкил этилади. Бошқа давлат олий таълим муассасаларида эса камида 3 та жамоавий спорт турлари бўйича спорт клублари шакллантирилади.

 

Шунингдек, жамоавий спорт турлари бўйича қуйидаги спорт мусобақаларини ўтказиб бориш йўлга қўйилади:

▪️ «Мактаб лигаси»;

▪️ «Талабалар лигаси» ва «Олий таълим кубоги»;

▪️ «Ректор кубоги».

 

Бундан ташқари, вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, давлат иштирокидаги тижорат банклари ва корхоналарда ҳам камида 3 та жамоавий спорт турлари бўйича спорт клублари ташкил қилинади.

 

Бунда жамоавий спорт турлари бўйича идоравий ташкилотлар кесимида «Раҳбар кубоги», маҳаллий ҳокимликлар кесимида «Ҳоким кубоги» мусобақалари ўтказиб борилади.

 

Жамоавий спорт турлари бўйича спорт клублари тадбиркорлик субъектларида ҳам бўлади. Бу йўналишда «Корпоратив спорт ўйинлари» спорт мусобақаси мунтазам уюштирилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//