Жамият
15 декабрдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи «Самарқанд-Тошкент-Йўловчи-Самарқанд» йўналишида 775/776-сонли «Афросиёб» электропоездлари йўловчиларни ташишни бошлайди.
Бунда қатновлар ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Ушбу қўшимча қатнов 2024 йилнинг 15–31 декабрь саналарида ҳамда 2025 йилнинг 3–12 январь саналарида йўлга қўйилади ва қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
▪️775-сонли «Самарқанд — Тошкент Йўловчи»
Самарқанд 10:55 — Тошкент 13:15;
▪️776-сонли «Тошкент Йўловчи — Самарқанд»
Тошкент Йўловчи 13:56 — Самарқанд 16:14.
Бундан ташқари, 15 декабрдан 769-сонли «Бухоро-Тошкент» йўналишидаги юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоезди ҳаракат вақтлари ўзгаради.
Бунда унинг ҳаракатланиш жадвали қуйидагича:
▪️769-сонли «Бухоро — Тошкент»
Бухоро 14:58 — Тошкент Йўловчи 19:17.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Жамият
77732
Жамият
56712
Жамият
55937
Жамият
50985
Жамият
//
Изоҳ йўқ