Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори ўзгарди

Сақлаш
09:11 / 06.12.2024 27 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимига тайинланди.

 

Маълумот учун, Комилов жорий йилнинг 4 декабрь куни Президентнинг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилган эди (2022 йилнинг июнь ойида иш бошлаган).

 

У меҳнат фаолияти давомида Дин ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари (2018 йилнинг апрелидан), Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори вазифасини бажарган(Президентнинг махсус топшириғи ва тегишли қарорига асосан 2021 йил 25 майдан бошлаб).

 

Уйғун Тўлқинович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимидан озод этилди.

 

Ғафуров бу лавозимда 2023 йилнинг сентябрь ойидан бери фаолият юритиб келаётган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//