Сиёсат
72 ёшли Нетумбо Нанди-Ндайтва Намибия тарихидаги биринчи аёл президентга айланди. У партизанлик уруши давридан буён ҳукмрон SWAPO (South West Africa People's Organisation – Жануби-ғарбий Африка халқ ташкилоти) партияси аъзоси бўлган.
Намибияда 27-30 ноябрь кунлари бўлиб ўтган сайловлар натижасига кўра, 72 ёшли Нетумбо Нанди-Ндайтва — SWAPO партиясининг вице-раиси президент этиб сайланди. Мамлакат Марказий сайлов комиссияси (МСК) маълумотларига кўра, президентлик сайловларида сайловчиларнинг 76,05 фоизи қатнашган.
МСК ҳисоб-китобларига кўра, Нанди-Ндайтва 58,07 фоиз овоз тўплаган — унга 638,5 минг одам овоз берган. «Намибия халқи тинчлик ва барқарорлик учун овоз берди», – дейди сиёсатчи натижалар эълон қилинганидан сўнг.
Нанди-Ндайтва SWAPO мустақиллик учун Жанубий Африка республикасига қарши партизанлик урушини олиб борган вақтлардаёқ ташкилотнинг фаол аъзоси бўлган. Бир неча йил қўшни Замбияда қувғинда фаолият юритган, 1970 йилларда СССРда ўқиган.
У 2012 йилдан бери Намибия халқаро муносабатлар ва ҳамкорлик вазири лавозимида ишлаб келган ва 2015-2024 йилларда бош вазир ўринбосари сифатида хизмат қилган.
Тўпланган овозлар сони бўйича 67 ёшли Пандулени Итула асосий рақобатчисидан ортда қолди. Стоматолог ва SWAPOнинг собиқ аъзоси бўлган Итула 2019 йилда президентлик сайловларида мустақил номзод сифатида иштирок этган ва 29 фоиз овоз тўплаган эди. Шундан сўнг у SWAPO аъзолигидан чиқарилган ва ўз партиясини тузган. Жорий йилги сайловларда эса у 25,84 фоиз овоз тўплади. Президентлик лавозими учун жами 15 номзод курашди – кейинги кандидатлар 5,04 фоиздан 0,11 фоизгача овоз тўплаган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ