Жамият
Ижтимоий тармоқларда илк бор Хоразмга «Афросиёб» поезди келгани тасвирланган видео тарқалди. Изоҳ сифатида видео остига 7 декабрдан Тошкент-Урганч-Хива йўналишида «Афросиёб» поезди ҳаракати бошланиши ёзилган.
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ушбу тарқалган хабар бўйича раддия билдирди.
«Маълум қиламизки, бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди», деб ёзилган АЖ раддиясида.
Аниқлик киритилишича, Бухоро – Урганч – Хива темир йўл участкасини электрлаштириш ишларини якунлаш доирасида битта юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поезди синовдан ўтказилган (яъни, ҳақиқатдан ҳам Хоразмга борган). Ушбу босқич янги маршрутни синовдан ўтказиш ва инфратузилманинг тўлиқ фойдаланишга тайёрлигини текшириш дастурининг бир қисми ҳисобланади.
Бироқ бу Хоразмга мунтазам қатнов қўйилишини англатмайди.
Шу сабабли ҳам «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ барча ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини бундай турдаги маълумотларни олиш ва тарқатишда эҳтиёт бўлишга чақирмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Хивага тезюрар поезд олиб келиниши режа қилинаётгани ҳақида 2022 йилнинг 29 августида таъкидлаган эди. Ўшанда давлат раҳбари режа қилинган давр 2024 йил бўлишини маълум қилган.
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ