Жамият
Таълимдаги ютуқларни баҳолаш халқаро ассоциацияси (IEA) томонидан TIMSSS 2023 халқаро баҳолаш дастури натижалари эълон қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистондаги 8-синф ўқувчиларининг математик саводхонлик бўйича ўртача кўрсаткичи 421 балл бўлиб, қатнашувчи 44 та давлат ичида 32-ўринни эгаллаган. Шунингдек, ўзбекистонлик 8-синф ўқувчилари табиий фанлар (Science) саводхонлиги бўйича 44 та давлат орасидан 39-ўринга (396 балл билан) лойиқ кўрилган.
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан танлаб олинган 66 та мактабдан жами 8800 нафар ўқувчилар (шундан, 4450 нафар 4-синф ва 4350 нафар 8-синф) иштирок этган
4-синф ўқувчилари орасида ҳам ўзбекистонлик 4-синф ўқувчилари яхши натижа қайд этмаган. Жумладан, тадқиқотда бу ёшдагилар табиий фанлар (Science) саводхонлиги бўйича 412 балл тўплаган ва иштирокчи 58 та давлат ичида 54-ўринни эгаллаган. Математика саводхонлиги бўйича эса қатнашувчи 58 та давлат ичида 443 балл билан 50-ўринни банд қилган.
Бунда 4-синфлардаги қизлар (446 балл) математика йўналишида ўғил болалардан (440 балл) яхшироқ натижа қайд этган бўлса, табиий фанлар йўналишида ҳам худди шундай фарқ сақланиб қолган (қизлар 414 балл, ўғил болалар 409 балл).
8-синфда ўқийдиган қизлар (395 балл) ва ўғил болалар (396 балл) эса табиий фанлар йўналишида деярли бир хил натижа қайд этган. Математика йўналишида бўлса ўғил болалар (426 балл) қизлардан (416 балл) кўра юқорироқ натижа кўрсатган.
Маълумот учун, таълимдаги ютуқларни баҳолашга қаратилган тадқиқот Ўзбекистонда 2023 йил апрель май ойларида ўтказилган эди. Унда республиканинг барча ҳудудларидан танлаб олинган 166 та мактабдан жами 8800 нафар ўқувчилар (шундан, 4450 нафар 4-синф ва 4350 нафар 8-синф) иштирок этган.
Бундан ташқари, мазкур мактабларнинг 166 нафар директори ҳамда 1035 нафар ўқитувчи (математика ва табиий фанлар бўйича) сўровномаларда қатнашган.
Эслатиб ўтиш лозим, Ўзбекистон ушбу тадқиқотда илк маротаба иштирок этди.
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ