Спорт
Пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида старт олган ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Агзамов хотирасига бағишланган XIV анъанавий халқаро турнирда 3-тур ўйинлари ниҳоясига етди. Дунёнинг 12та давлатидан 150 нафар "ақл гимнастикаси" усталари қатнашаётган ушбу мусобақанинг «А» гуруҳида ҳозирча ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов йўқотишларсиз одимламоқда.
Турнирнинг 1-тартиб рақамли иштирокчиси Абдусатторов 3-турда беларуслик Кирилл Спивакни мағлуб этди. Мусобақада ғолибликка асосий даъвогарлардан бири арманистонлик Шант Саргисян ҳам ҳозирча 100 фоизлик натижа қайд этиб турибди. У 3-турда озарбайжонлик халқаро мастер Мурадли Мухаммад устидан ғалаба қозонди. Шунингдек, яна бир арманистонлик шахматчи Тигран Арутунян ҳамда Эрон Ислом Республикаси вакили Ариан Голамилар ҳам 3 ўйиндан 3 очко жамғарган ҳолда етакчилар сафида.
Ёш, умидли шахматчимиз Хумоюн Бекмуродовнинг 2,5 очко билан 5-8-ўринлардан жой олиб турганлиги таҳсинга лойиқ. Ҳамюртларимиздан Нодирбек Ёқуббоев ҳамда Бобир Сатторовлар ҳам худди шунча очко жамғарган.
Мусобақа давом этмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Спорт
Жамият
77445
Жамият
56557
Жамият
55743
Жамият
50813
Жамият
//
Изоҳ йўқ