Тошкент шаҳрида Маънавият шаҳарчаси барпо этилади

Сақлаш
20:11 / 24.12.2021 1060 0

2022 йилда Тошкент шаҳрида бир қатор объектлар қурилади – Маънавият шаҳарчаси, Олимпия шаҳарчаси ва Янги Ўзбекистон массивлари шулар жумласидан.



Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессиясида депутатларга мурожаат қилган шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев маълум қилди.

 

2022 йилда Тошкент шаҳрида қуйидаги йирик объектлар топширилиши режа қилинган:

 

– Алишер Навоий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ўзбек миллий академик драма театри ва Ўзбекистон давлат санъат музейини ўз ичига олган мажмуа – Маънавият шаҳарчаси;

 

– Ислом цивилизация маркази қурилиш ишлари давом эттирилади;

 

– cпорт мусобақалари бўйича Осиё ва Жаҳон чемпионатларини ўтказиш мақсадида Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб Олимпия шаҳарчасини бунёд этиш бошланади;

 

– Геология фанлари университетидаги қурилиш лойиҳасининг иккинчи босқичида лаборатория, Давлат геология қўмитаси маъмурий биноси, геология фонди ва спорт мажмуаси қурилади;

 

– Тошкент шаҳрида 12 та «яшил зона» ва хиёбонлар ҳамда 25 та аллеялар ташкил этилади;

 

– Замонавий, энерготежамкор қурилган, сифатли уй-жойларга бўлган талабни қондириш мақсадида Янги Ўзбекистон массиви барпо этилади. Уларда 1 минг 536 хонадонли 24 та кўп қаватли уй, 3 та ижтимоий соҳа объекти қурилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//