Жамият
Пойтахтда жойлашган мактабларнинг бирида 17 та, бошқа бирида эса 54 та жиноят содир этилган. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Дурдона Раҳимова маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бу кўрсаткич 10 ой давомида юз берган.
«Нима қилиш керак энди бу мактабларни? Мактаб директорларини ишдан бўшатаверсак, бу муаммо ҳал бўлиб қоладими? Тошкент шаҳридаги 325 та мактаб директорини ишдан бўшатиб, янги қўйсак, шу ечим бўла оладими? Шу мактабларда жиноят содир бўлмай қоладими? Бу савол ҳам борку», дейди у Миллий гвардиянинг шаҳар бошқармаси томонидан ташкил этилган тадбирида.
Маълумот учун, Ўзбекистонда ўқувчилар ўзларини мактаб ҳудудида хавфсиз ҳис қилмаётганини айтмоқда. Жумладан, ҳар етти ўқувчидан камида биттаси мактабда ўзини хавфсиз ҳис қилмайди ва зўравонлик ёки безорилик гувоҳи бўлади.
Энг ёмони эса ўқувчиларнинг спиртли ичимликлар ёки тақиқланган дори воситаларини истеъмол қилиши сезиларли даражага чиққани бўлиб қолмоқда.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ