Ўзбекистонлик икки нафар тадбиркор Forbes'нинг топ рейтингидан жой олди

Сақлаш
18:07 / 26.11.2024 6 0

Бирлашган Араб Амирлигида жойлашган Comfi платформасининг асосчиларидан ҳисобланадиган Алишер Акбаров ҳамда Амал Абдуллаев машҳур Forbes нашрининг 2024 йилги «30 Under 30» рейтингида эътироф этилди. Иккала тадбиркор ҳам 26 ёшда бўлиб, улар Санжар Самиэв ва Александр Мушта (иккаласи 30 ёшдан ошган) билан ҳамкорликда «B2B» платформаси асос солишган.

 

 

Маълумот учун, «B2B» SME (кичик ва ўрта корхоналар учун махсус мўлжалланган молиялаштириш шакли) учун тўлов ечимлари/кредитларини таклиф қилувчи платформа ҳисобланади.

 

Платформа Абу-Дабидаги хусусий оилавий офисдан 5 млн доллар қарз маблағини жалб қилган ҳамда Sanabil Investments ва 500 Global'дан 350 минг доллар қийматидаги сармояни қўлга киритган.

 

Comfi ўз фойдаланувчиларига молиявий ечимларни таклиф қилади. У кредит муддатини 90 кунгача узайтириши ёки олдиндан тўловларни олиши мумкин.

 

Ҳозирги кунгача компания Tafaseel, Musafir, Meydan Free Zone, Bugyz ва Park Lane Motors каби таниқли кичик ва ўрта бизнес корхоналари билан 5 млн доллар қийматидаги ҳамкорлик шартномаларига эга.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//