Маданият
Кинематография агентлиги буюртмасига биноан «Ёшлик» киностудияси ДУК томонидан суратга олинган режиссёр Саидаълохон Маъсудхоновнинг “Объектив" («Обjective») қисқа метражли фильми “Белый лебедь” халқаро Ялта кинофестивалида “Миллий колорит учун” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди.
Сценарий муаллифлари Саидаълохон Маъсудхонов, Одилбек Қосимов, Ҳуснулло Жомонқулов, постановкачи режиссёр Саидаълохон Маъсудхонов, постановкачи оператор Одилбек Қосимов, постановкачи рассом Тимур Муродов, овоз оператори Шаҳзод Тўхтамуродов.
Маълумот учун, мазкур кинокартина «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали дастуридаги «Кино 5 кунда» ёш режиссёрлар лойиҳасида яратилган. Кинофестивалда “Ҳайъат аъзоларининг махсус соврини” ҳамда “Энг яхши актриса” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ