Наманганда  «Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий» мавзусида тадбир ўтказилди

Сақлаш
14:57 / 24.12.2021 1027 0

Кеча, 23 декабрь куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Наманган вилояти бўлими ташаббуси билан вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида «Бир зиёли – бир маҳаллага маънавий ҳомий» мавзусида ҳисобот йиғилиши ва тантанали тадбир ўтказилди.

 

Унда вилоят ҳокимлиги, олий таълим муассасалари, Республика Маънавият ва маърифат марказининг вилоят, шаҳар ва туманлар бўлим раҳбарлари ҳамда маҳаллаларда намунали иш ташкил этган олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

 

 

Йиғилишда марказнинг вилоят бўлими раҳбари Мусохон Аппаков сўзга чиқиб, ўтган давр мобайнида вилоятдаги маҳаллаларда амалга оширилган ишлар, фаолиятда эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар, келгусидаги вазифалар юзасидан ахборот берди.

 

Наманган давлат университети катта ўқитувчиси Юлдузхон Тўхтабоева, Наманган муҳандислик-технология институти доценти Турдиали Маликов, Наманган муҳандислик-қурилиш институти кафедра мудири Аҳмаджон Тўхтабоев ҳам ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

 

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев келгусида мазкур тамойил асосида маҳаллаларда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди.

 

 

Йиғилиш якунида йил давомида ўзига бириктирилган маҳаллаларда намунали иш ташкил этган ва самарали фаолият олиб борган бир гуруҳ зиёлиларга вилоят ҳокимлигининг ташаккурномалари ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

 

Шунингдек, марказнинг барча туман ва шаҳар бўлинмаларига компьютер жамланмалари, рангли принтерлар тақдим этилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//