Маданият
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида қорақалпоқ шоири ва мутафаккири Ажиниёз таваллудининг 200 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 2024 йил 16 июлда Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолаганди.
Ҳужжатда Ажиниёз «ўзининг бетакрор ва сермазмун ижоди билан маданият ва адабиётни ривожлантириш, ёш авлодни ватанпарварлик ва эзгу ғоялар руҳида тарбиялаш, ўзбек ва қорақалпоқ халқлари ўртасидаги азалий дўстлик ва оғизбирчиликни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшгани, ҳассос шоирнинг шеър ва достонларида акс этган гуманистик фалсафий қарашлар эл-юрт қалбидан чуқур жой эгаллагани» қайд этилган.
Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудига бағишлаб ўтказилган тадбирда шоирнинг шеърлари асосида яратилган қўшиқлар, ўланлар ижро этилди. Ўзбек ва қорақалпоқ шоирлари сўзга чиқиб, Ажиниёзнинг туркий эллар адабиётида тутган ўрни ва аҳамиятини таъкидлади.
Шунингдек, байрам оқшомида қорақалпоқ миллий саънати намуналари ҳам намойиш этилди.
Ажиниёз Қўсибой ўғли 1824 йилда Мўйноқ туманининг Қамиш Буғат қишлоғида туғилган. Хивадаги Шерғозихон ва Қутлимурот иноқ мадрасасида таҳсил олган. Унинг «Керак», «Бўлади», «Бўлмаса», «Яхши», «Йигитлар», «Қиз Менгеш билан айтишув» асарлари халқ орасида жуда машҳур бўлган.
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ