Жамият
Кеча, 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун имзоланди.
Ҳужжат 5 та боб ва 51 та моддадан иборат бўлиб, қонун билан болага нисбатан зўравонлик тушунчаси ва жисмоний, жинсий ва руҳий зўравонликдан ташқари унинг янги шакллари — ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация, буллинг кабилар ҳам эътироф этилган.
Бундан ташқари, қонуннинг 7-моддасида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи субъектлар белгилаб кўрсатилган.
Булар:
▪️ Вазирлар Маҳкамаси;
▪️ Болалар омбудсмани;
▪️ Болалар масалалари бўйича миллий комиссия;
▪️ Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги;
▪️ Прокуратура органлари;
▪️ Ички ишлар органлари;
▪️ Миллий гвардия органлари;
▪️ Оила ва хотин-қизлар қўмитаси;
▪️ Ёшлар ишлари агентлиги;
▪️ Таълим соҳасидаги давлат бошқарув органлари ва таълим муассасалари, нодавлат таълим ташкилотлари;
▪️ Давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари;
▪️ Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари;
▪️ Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари.
Нормада мутасадди органларнинг болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга оид махсус ваколатлари, ўзаро ишлаш механизми ва масъулияти доираси кўзда тутилган.
Шу билан бирга, қонуннинг 4-моддасида мазкур ҳужжатнинг асосий принциплари санаб ўтилган:
✅ Қонунийлик;
✅ Инсонпарварлик;
✅ Боланинг энг устун манфаатларини таъминлаш;
✅ Болаларнинг ҳуқуқлари ва имкониятлари тенглигини таъминлаш;
✅ Болаларнинг таҳқирланишига йўл қўймаслик;
✅ Боланинг ўз манфаатларига тааллуқли қарорлар қабул қилинишида иштирок этиши;
✅ Болаларга нисбатан зўравонликка бўлган муросасизлик;
✅ Болаларга нисбатан зўравонлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги;
✅ Зўравонликдан жабрланувчининг ҳуқуқларини тиклаш.
Қонунда болаларга нисбатан зўравонликнинг жами 6 та шаклига таъриф берилган бўлиб, уларни содир этишни тақиқлаш ҳамда қонунга биноан таъқиб қилишнинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланган (3-5-моддалар).
Бунда зўравонлик шакллари қуйидагича:
🟢 Жисмоний зўравонлик;
🟢 Жинсий зўравонлик;
🟢 Руҳий зўравонлик;
🟢Ғамхўрлик кўрсатмаслик;
🟢 Эксплуатация;
🟢 Буллинг.
Шунингдек, болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишга доир жами 7 та якка тартибдаги чора-тадбирлар ҳам келтириб ўтилган (23-24-моддалар):
✔️ ҳимоя ордерини бериш;
✔️ болаларни ҳимоя қилиш режаси асосида уларга ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа ёрдам кўрсатиш;
✔️ болалар оилаларини мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлаш;
✔️ боланинг ҳаёти ёки соғлиғига бевосита таҳдид мавжуд бўлган ҳолатларда ота-онадан олиш;
✔️ жиноят процессида болалар учун махсус ҳимоя чораларини таъминлаш;
✔️ зўравонлик содир этган шахсни хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастурларидан ўтиши;
✔️ жинсий зўравонлик содир этган шахсларнинг ҳуқуқларини чеклаш.
Маълумот учун, ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач кучга киради.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ