Маданият
Озарбойжонлик адабиётшунос ва шоир Акиф Бағиров Ўзбекистон Республикаси Президентига «Шавкат Мирзиёев феномени» китобини тақдим этди.
Китобдан сиёсатшунос Қудратилла Рафиқовнинг «Менинг Президентим» ва «Миллатпарвар» китобларидан саралаб олиниб, шоир томонидан озарбойжон тилига таржима қилинган публицистик эсселар ўрин олган.
Маълумот учун, шоир Нахичевонда туғилган бўлиб, умрининг катта қисмини Ўзбекистонда яшаб, ижод қилган.
Бағиров Озарбойжон халқини ўзбек адабий муҳити билан яқиндан танитишда фидойилик кўрсатиб келмоқда. Жумладан, у кўплаб ўзбек шоирлари, адибларининг асарларини озарбойжон тилига таржима қилган.
Шоир ўзбек халқининг шонли тарихи ва Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги ютуқларидан, хусусан, Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлардан илҳомланиб ёзилган «Ўзбек келаётир» қасидаси билан ҳам машҳурдир.
Учрашув якунида Шавкат Мирзиёев шоирга ўзбек адабиётини Озарбойжонда оммалаштириш ва икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ