Жамият
Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Маънавият экспертизаси” лойиҳаси йўлга қўйилаётгани ижтимоий тармоқларда турлича баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан Республика Маънавият ва маърифат маркази Ахборот хизмати муносабат билдирди. Унга кўра, ушбу лойиҳа медиаконтентларнинг ёшлар, айниқса, мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларга таъсиридан хавотирланган ота-оналар, зиёлилар, шунингдек, кенг жамоатчилик сўрови, талаб ва ташаббуслари асосида жорий қилинмоқда.
Яъни лойиҳа болалар тарбиясига салбий таъсир кўрсатиши ва ўсиб келаётган авлоднинг онгига зарар етказиши мумкин бўлган медиамаҳсулотлар тарқатилишини олдини олишга қаратилган. "Маънавият экспертизаси" лойиҳаси медиа маҳсулотларга цензура қўймайди.
“Экспертларнинг фаолияти медиа контент ишлаб чиқувчилар, ижодий гуруҳлар ва бадиий кенгашлар учун тавсиявий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат бўлади. Бунда оммавий ахборот воситалари, журналистлар, ижодкорлар, блогерларнинг ижод эркинлигига дахл қилинмайди”, дейилади хабарда.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ