Маданият
Кеча, 22 декабрь Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси томонидан Киночилар уйида анъанавий “Олтин Ҳумо” миллий киномукофотининг тантанали маросими бўлиб ўтди. Маросим аввалида киноюлдузлар ва ижодкорлар анънавий қизил йўлакчадан ўтишди.
Тадбир бошида кино соҳасида йил давомида амалга оширилган ишлар акс этган махсус видеоролик тақдим этилди. Сўнгра, бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов, Киноарбоблар ижодий уюшмаси раиси Матёқуб Матчанов сўзга чиқишди.
Тадбир давомида марҳум санъаткорлар ёд этилиб, уларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. Сўнгра МДҲ давлатларидан ташриф буюрган меҳмонлар таништирилди.
“Олтин Ҳумо” миллий кинотақдимоти қуйидаги номинациялар бўйича ўз эгаларига топширилди:
Энг яхши ҳужжатли фильм – “Халқ жасорати”, режиссёр Али Ҳамроев;
Энг яхши анимацион фильм – “Автосаргузаштлар 4”, режиссёр Абдулатиф Ҳайдаров;
Энг яхши комьпютер графикаси – “Ибрат” фильми учун Дилшод Латифхўжаев;
Энг яхши кино бастакори – “Рангсиз тушлар” фильми учун Убайдулла Каримов;
Энг яхши монтаж иши — “Тенгиз” фильми учун Хуршид Алихўжаев;
Энг яхши грим рассоми – “Илҳақ” фильми учун Зилола Собирова;
Энг яхши либос бўйича рассом иши – “Илҳақ” фильми, Зуҳра Ғаниева;
Энг яхши рассом иши – “Қўқон шамоли” фильми учун Исобек Эгамбердиев;
Энг яхши овоз режиссёри – “Илҳақ” фильми, Анвар Файзуллаев;
Энг яхши сценарий – “Рангсиз тушлар” фильми учун Умид Ҳамдамов;
Энг яхши операторлик иши – “Илҳақ” фильми учун Жаҳонгир Ибрагимов;
Энг яхши режиссёрлик иши – “Рангсиз тушлар” фильми Айюб Шаҳобиддиннов;
Энг яхши аёл роли – “Илҳақ” фильми учун Дилором Каримова;
Энг яхши эркак роли – “Ибрат” фильми учун Карим Мирҳодиев;
Томошабин меҳрини қозонган фильм – “Қор ёғмоқда, оппоқ қор”, режиссёр Рихсивой Муҳаммаджонов;
Йилнинг энг яхши фильми – “Илҳақ” фильми, режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ