Маданият
Республика Маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигига бағишланган “Эсда қолар бахтиёр кунлар” деб номланган хотира кечаси бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон халқ артистлари: Фаррух Зокиров, Насиба Абдуллаева, Гавхар Зокирова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Ашурали Жўраев, Зокировлар сулоласидан актёр Жавоҳир Зокиров, Охиста Жамшид, Республикада хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Зулфия Мўминова ҳамда бошқа ташкилотларнинг ходимлари, Ботир Зокировнинг мухлислари иштирок этди.
Кечани Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов кириш сўзи билан очди.
“Ҳақиқатан ҳам, Ботир Зокиров таваллуди билан боғлиқ тадбирлар маънавий ҳаётимизда алоҳида воқеа. Чунки бугун Ботир Зокировнинг мероси қанчалик қийматга эгалигини биз яна-да теранроқ англаяпмиз. Мен алоҳида таъкидлагим келадики, Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори жуда катта аҳамиятга эга бўлди. Йил давомида жуда кўп тадбирлар амалга оширилмоқда. Чинакам маънода адабиёт, санъат, маънавият байрамига айланиб кетмоқда.
Мен шахсан Ботир Зокировни кўрмаганман, суҳбатини олмаганман. Лекин мен ҳам худди сиз каби уни қўшиқлари орқали биламан. Ҳар бир қўшиқларида унинг қалби кўриниб туради.
Биз – адабиётчилар кўпинча ёзувчилар ҳақида гап кетганда, фалончи ёзувчи фалон асари билан ўзига ҳайкал қўйди, деймиз. Лекин Ботир Зокировнинг қайси бир қўшиғи ҳайкал эмас?! Қайси бир қўшиғини беэътибор тинглаш мумкин? Ҳар бир қўшиғи бизнинг маъданият, санъат хазинамиздаги жавоҳирга тенг бўлган ашулалардир. Ботир Зокиров қўшиқлари билан ўзига ҳайкал қўйган санъаткор.
Унинг қўшиқларини эшитиб тўймайсан, эшитган сари қайта-қайта эшитгинг келаверади”, – дейди Минҳожиддин Ҳожиматов.
Тадбирда сўзга чиққанлар Ботир Зокиров билан боғлиқ хотираларини ғурур ва ҳаяжон, ифтихор билан эслашди.
Тадбир сўнгида санъаткорлар томонидан Ботир Зокиров ижодидан энг сара қўшиқлар куйланди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ