Жаҳон
Volkswagen компанияси ўзининг 87 йиллик тарихида илк бор Германиядаги камида учта заводини ёпиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу рақобатбардошликни ошириш мақсадида харажатларини камайтиришга қаратилган катта дастурнинг бир қисми саналади. Бу ҳақда директорлар кенгаши аъзоси Даниэла Кавалло маълум қилган. Бундан ташқари, дастур ишчиларнинг меҳнат шартномаларига ўзгартириш киритишни ҳам назарда тутган.
Даниэла Кавалло бу қарор Германияда ўн минглаб иш ўринларига хавф солиши мумкинлигини ҳам таъкидлаган. Компаниянинг асосий корхоналарида иш ҳақи 10% га қисқартирилиши мумкин. Гуруҳ бош директори Оливер Блюм Европада талабнинг пасайиши ва Хитойнинг BYD компанияси билан рақобат кучаяётган шароитда бренднинг юқори нархига ишора қилган. Bloomberg нашри ёзишича, 1 декабрдан бошлаб автоконцерн заводларида огоҳлантирувчи иш ташлашлар бўлиши мумкин.
Нашрнинг қайд этишича, компаниянинг премиум брендлари сўнги вақтларда йирик даромад манбаи бўлган бўлса-да, ҳозир улар ҳам қийин даврни бошдан кечирмоқда.
Маълумот учун, Volkswagen, Skoda, Audi, Porsche, Bentley ва Ducati русумли автомобиллар Volkswagen AG томонидан ишлаб чиқарилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77804
Жамият
56748
Жамият
55978
Жамият
51040
Жамият
//
Изоҳ йўқ