«Жамиятни уйғотиш керак» – Шавкат Мирзиёев

Сақлаш
16:13 / 22.12.2021 869 0

Президент Олмалиқ шаҳрида ҳудуд фаоллари билан учрашув вақтида инсон ҳамиша ҳаракат қилиши, жамиятни уйғотиш лозимлиги ҳақида гапирди.

 

«Аллоҳ Таоло ҳам айтади «Сендан ҳаракат, мендан баракат», деб. 

 

Бутун жамиятни уйғотиш керак, бу, албатта, осон иш эмас, лекин бошқа йўлимиз йўқ. Кўпчилик «бўлаверади» деб ўтираверади. Бўлмайди! Вақт шиддат билан ўтиб кетяпти.

 

Биз нафақат ўзимиз учун, фарзандларимиз учун, ватанимиз учун ҳаракат қилишимиз керак. Ҳаракат қилган одам камбағал бўлмайди. Ҳозир айрим хонадонларда 20 сотихлаб ер бўш ётади. Худо беради, лекин ҳаракатга қараб беради», – деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//