Жамият
Англиянинг Камбрия графлигидаги мактаблардан бирида 1911 йилда олинган китоб орадан 113 йил ўтиб қайтариб берилди.
У Жорж Байроннинг асарлари тўплами бўлиб, китоб Леонард Юбанк томонидан мактабни битириш арафасида олинган.
Ўқувчи Юбанк 1983 йилда таваллуд топган бўлиб, 1911 йилда мактабни тугатган ҳамда Оксфорддаги Қуэенъс коллежида ўқишини давом эттирган.
1915 йилда эса кўзида нуқсони бўлишига қарамай урушга олиб кетилган ва 1916 йил 23 февралида бошига отилган ўқдан вафот этган.
Ҳалок бўлган жангчи хотирасига унинг номи ўзи битирган мактаб фахрий ёрлиғига киритилган. Ёрлиқ остига эса «жасур, ҳалол ва содиқ инглиз» деб ёзиб қўйилган.
Орадан бир асрдан ортиқ вақт ўтгач ўқувчи олган китоб Уэлс жанубидаги Кармартеншир шаҳридан топилган. Кўк рангли мато билан ўралган китобнинг ичига Леонард Юбанк исм-шарифи ҳамда 1911 йил 25 сентябрь санаси ёзилган эди.
Изланишлар давомида Юбанк 1902–1911 йилларда Камбрия графлигидаги Цент-Беэс мактабида таҳсил олгани маълум бўлди ва китоб асосли тарзда мактабга қайтарилди. Эндиликда Жорж Байроннинг қачонлардир чоп этилган ушбу асарлари тўплами «мактаб тарихининг бир парчаси» сифатида қадрланмоқда.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ