Жамият
Ўзбек тили бой, қадимий ва гўзал тил. Буни ҳар бир ёзувчи, ҳар битта шоир, мутафаккирлар эътироф этиб ўтган. Тил миллат кўзгуси ҳам. У орқали қадрият, анъана, ўзлик намоён бўлади.
Чунки бугун замон тез, ғоявий курашлар кўлами кенг. Бундай шароитда ҳар бир миллат ўз она тилини асраши, у орқали ўзлигини ҳимоя қилиши лозим. Ўзбек тилининг қадрини ошириш, қаддини юксалтириш борасида тез-тез гапирилмоқда, бироқ ҳали қиладиган ишлар жуда кўп. Абдулла Қаҳҳор айтгандек, нима учун кўча ҳаракати қоидасини бузган кишига милиция ҳуштак чаладию, бутун бир тилни бузаётган одамларга ҳеч ким ҳуштак чалмайди.
Шу маънода Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан «Соф тил» номли бот яратилгани ҳақида хабар берган эдик. Ботга ўзбек тилида хато ёзилган сўзлар, матнлар ўша жойнинг ўзидан сурат ва манзиллари билан жўнатилса бўлгани, мутасаддилар билан биргаликда хатоликларни тузатиш устида ишланади.
Албатта, ҳали бу борада кўп натижага эришганимиз йўқ, бироқ битта бўлса ҳам тузатилган хато, эрта шу сўзни тўғри ёзиш, тўғри қўллаш билан боғланиб, саводхонликка ҳам ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Бундан ташқари, ўзбек тили масаласида миллат масъулиятини ошириш ҳам мақсад қилинган бўлиб, она тилида хато билан ёзилган сўз олдидан бефарқ ўтиб кетмаслик ҳам тилимиз учун қилинган катта ҳаракатдир.
Қуйида юртдошларимиз томонидан бот.га юборилган 10 та суратлардаги хатоликларни кўришингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда хатоликларни тузатиш устида иш олиб борилмоқда.
Метроларда юрганда ёзувларга беэътибор бўлмайдиган юртдошларимиздан келган суратлар:
Ҳозир банкоматлардан фойдаланувчилар сони кўп. Фақат пул эмас, ўзбек тилини ўйловчилар томонидан банкоматларда чиқадиган хатоликлар сурати жўнатилган бўлиб, изоҳида «Экобозорда ўрнатилган банкоматдаги хато ёзувлар. Лекин бу хатолар ҳамма банк банкоматларида бир хил. Ўзбек, ҳа, йўқ, раҳмат, сўровингиз, ўзгартириш, дарҳол шаклида ёзилиши керак», деб таъкидлаган фойдаланувчи:
Хонадонларимизга келадиган турли хил огоҳлантириш хатларидаги хатоликлар суратини жўнатиш билан бирга, «нимага ҳамон крилл алифбосида ёзишмоқда?», деган саволлар билан мурожаат қилган фойдаланувчиларимиз тилимиз тақдирига бефарқ эмасликларини кўрсатмоқда.
Сериал ишқибозлари томонидан фильм номларидаги хатоликлар кўзга ташланаётгани айтилмоқда.
Пешлавҳалар энг тез кўзга ташланади. Тошкент фармасевтика университети номида йўқолиб қолган «Т» қаердалигини фойдаланувчилар сўрамоқда?
Фойдаланувчилар томонидан энг кўп юборилган суратлар шаҳарларимиз қиёфасини безаб ёки бежаб турган чет тилларидаги номлар, рекламалар, дафтарлардаги ёзувлардир. «Қайси юртда яшаяпмиз?» , «Таржима қилиб беринг»дея кинояли изоҳлар ҳам қолдирилган. Қизиғи, нафақат шаҳарларда, чекка туманларда ҳам чет тилида ёзилган номлар, рекламалар сони ортиб бораётганида. Аслида қонунларимиз талабига кўра, реклама матнлари, ташқи ёзувлар давлат тилида ёзилиши шарт.
Автобус бекатлари доим ҳамюртларимиз билан тўла. Бекат номлари ҳаммага кўринарли бўлиши учун катта ҳарфлар билан ёзилади, лекин бу хато бўлсачи?
Журнал, газета мутолааси яхши, у хатосиз ёзилган бўлса яна ҳам яхши, саводхонликни ҳам оширади.
Фойдаланувчиларнинг аксарияти «ўзбек» сўзини ўзбекча матнларда хато тарзда «узбек» деб ёзилишини ва у энг кўзга ташланадиган жойларда туришини асло кечириб бўлмайди, деб изоҳ қолдирган. Ва бу аччиқ ҳақиқатдир.
Биз яшайдиган маҳалла, кўча номларининг хато ёзилиши тилимизга қилинган энг катта жароҳат бўлса керак:
«Ўзбек тили байрами»га бир неча кун қолди. Лекин тилимиз тақдири ҳақида фақат байрам кунлари эмас, ҳар доим, ҳар соатда қайғуриш лозим. Буни четдан келиб кимдир қилиб бермаслиги аниқ. Ҳеч бўлмаса, ўзбек тилида хато ёзмасак, тўғри ёзишни тарғиб қилсак, тил қоидасини бузаётганларга бефарқ бўлмасак, шунинг ўзи ҳам катта иш.
Сиз ҳам кўча-кўйда, турли жойларга борганингизда ўзбек тилида хато ёзилган сўзни кўрсангиз, https://t.me/softil_bot’га юборинг. Биргина ҳаракатингиз билан тилимизга, ундаги саводхонликни оширишга ҳисса қўшишингиз мумкинлигини унутманг.
Cитора Барлибоева,
Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг Давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ