Файзулла Хўжаев илмий меросига бағишланган анжуман ўтказилди

Сақлаш
20:01 / 22.12.2021 990 0

Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилоят бўлими, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти ҳамда Бухоро давлат университети ҳамкорлигида Давлат ва жамоат арбоби Файзулла Хўжаев таваллудининг 125 йиллигига бағишлаб, «Файзулла Хўжаев – мутафаккир, маърифатпарвар ва ислоҳотчи» мавзусида илмий-назарий анжуман ўтказилди.

 

 

Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилоят бўлими раҳбари Марҳабо Пардаева Файзулла Хўжаевнинг ҳаёт йўли ва илмий мероси кенг тадқиқ этилаётгани тўғрисида гапириб ўтди.

 

Тадбир иштирокчилари томонидан Файзулла Хўжаевнинг ўзбек ёшларининг илм олишидаги ҳаракатлари алоҳида эътироф этилди. Хусусан, унинг раҳбарлик йилларида республика умумтаълим мактабларида 18 тилда дарс берилган. Олий ўқув юртлари сони 31 тага етиб, 86 та техникум ташкил қилинган.

 

Шунингдек, анжуманда онлайн тарзда иштирок этган Республика ҳамда Бухоро вилоят «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари, институтларнинг профессор-ўқитувчилари ҳам ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//