Жаҳон
Адабиёт бўйича 2024 йилги Нобель мукофоти жанубий кореялик ёзувчи Хан Каннинг “Тарихий жароҳатларга қарши турадиган, инсон ҳаётининг нозиклигини очиб берувчи насрий шеъри” учун берилди.
Нобель қўмитасининг пресс-релизида Хан Канн ҳақида шундай дейилади:
“Ёзувчи ўз ижодида тарихий травмалар ва кўринмас қоидалар тўпламини ўрганиб, ҳар бир асарида инсон ҳаётининг қанчалик мўрт эканини ифодалайди. У тана ва руҳ, тириклик ва ўликлик ўртасидаги боғлиқлик ҳақида уникал тушунчага эга бўлиб, ўзининг шеърий ва экспериментал услуби билан замонавий насрда новаторга айланган”.
2023 йилда Нобел қўмитаси ушбу йўналишдаги мукофотни норвегиялик муаллиф Юн Фоссега “Сўз билан ифодалаб бўлмайдиган нарсаларни эшиттириш имконини берувчи новаторлик пьеса ва прозалари” учун берилган эди.
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ