Энди қўлда терилган 1 кг пахта учун 2500 сўмдан ҳақ тўланади

Сақлаш
23:16 / 09.10.2024 64 0

Қўлда терилган пахтанинг ҳар бир килограмми учун 2 минг 500 сўмдан ҳақ тўланади

 

Ҳукумат томонидан белгиланган нарх 9 октябрь кунидан бошлаб амал қилади.

 

Маълумот учун, бугунги кунгача тижорат банклари томонидан 1500 сўмдан кредит маблағлари ажратилиб, теримчиларга ушбу миқдордаги сумма қўл терилган ҳар бир килограмм пахта учун бериб келинаётган эди. Бу ўз навбатида бир мунча қийинчилик туғдириб, теримчиларни мавсумий ишга жалб қилиш ҳолатларида ноқулай вазиятни келтириб чиқарди.

 

«Мазкур ҳолатларни ҳар томонлама ҳисоблаб ва ундан кейин теримчиларни моддий рағбатлантиришни янада кучайтириш мақсадида бугундан бошлаб, республикамиздаги барча ҳудудлардаги теримчиларга пахта терим нархи (қўл терими учун)ни ҳар бир килограмм учун 2500 сўм этиб белгилаш қайд этилди», дейилади Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган хабарда.

 

Маълум бўлишича, тўланадиган маблағнинг 2000 сўми Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан, 500 сўми эса кластер ҳисобидан ажратилиб, даланинг ўзида теримчиларга тарқатилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//