
Жамият
Ёш ўтиши билан инсоннинг кўриш қобилияти пасаяди. Бу организм кексая бошлаганда юз берадиган ўзгаришлар билан боғлиқ жараёндир. Бироқ шундай хулоса бўлсада, айнан бунга сабаб бўладиган аниқ механизмлар шу пайтгача фанга маълум эмас эди.
АҚШ ва Австралия олимлари эса кўз равшанлиги пасайиши омиллари ҳамда бунинг олдини олиш йўлини аниқлашга муваффақ бўлди.
Ундан олдинги тадқиқотлар жараёнида ёш ўтган сайин кўриш қобилиятининг ёмонлашиши(пресбиопия)га турли кўз касалликлари сабаб бўлиши исботланган эди, аммо улар ҳам бу масалага аниқ нуқта қўймади.
Бу галги изланишлар давомида ҳам катта ёшда кўз равшанлиги пасайишининг ҳужайравий механизми тасвирлаб берилган бўлиб, аҳамиятлиси, мазкур жараённи тўхтатиш имконини берувчи усул таклиф қилинган.
Маълумки, ҳозиргача бу муаммога қарши турли даволаш технологиялари (кўзларга ёруғлик тўлқинлари, электромагнит нурланиш ёки ультратовуш орқали таъсир ўтказиш), тунги линзалар, дори-дармонлар, шунингдек, лазер коррекцияси ҳамда микрожарроҳлик йўлидан фойдаланилади. Лекин муолажанинг самарали бўлиши бари-бир кафолатланмаган.
Янги тадқиқотда бўлса пресбиопия (кўриш қобилиятининг ёмонлашиши) инсон илдиз ҳужайраларидан фойдаланган ҳолда олимлар томонидан моделлаштирилди.
Аниқланишича, ёш ўтган сайин кўриш қобилияти пасайиши жараёнида организмда металлопротеиназ 3 (ТИМП3) деб аталувчи оқсил ишлаб чиқарилади.
Ушбу модда кўз саломатлиги учун зарур бўлган ферментлар фаоллашувини пасайтириб, яллиғланишни келтириб чиқарувчи бошқа ферментлар миқдорини оширади.
Тадқиқотчилар яллиғланишга сабаб бўлувчи ана шу ферментлар фаоллигини блоклаш усулини синовдан ўтказди. Уларнинг якуний хулосасига кўра, бундай ёндашув кўриш қобилиятининг ёмонлашишини тўхтатиш ва уни самарали даволаш имконини беради.
Сиёсат
Спорт
Жаҳон
Илм-фан
Сиёсат
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ