Жаҳон
Нобель қўмитаси физиология ва тиббиёт бўйича мукофот совриндорларини эълон қилди.
Тиббиёт ва физиология йўналишлари бўйича 2024 йилги мукофот америкалик олимлар Виктор Эмброс ва Гери Равканга тақдим этилди. Улар “МикроРНКнинг кашф қилиши ва генлар экспрессиясининг транскрипциядан кейинги бошқарувида МикроРНКнинг роли”ни ўргангани учун мазкур мукофотга лойиқ топилган. Қўмита ахборотига кўра, МикроРНК генларни тартибга солишда муҳим роль ўйнайдиган кичик РНК молекулаларининг янги синфи ҳисобланади.
“Олимларнинг кашфиёти генларни тартибга солишнинг мутлақо янги тамойилини очиб беради. Бу эса кўп ҳужайрали организмлар, жумладан одамлар учун ҳам жуда муҳим саналади” – дейилади хабарда.
Генетик тадқиқотлар туфайли, ҳужайра ва тўқималар МикроРНКсиз нормал ривожлана олмаслиги маълум бўлди. Илк бор Эмброс ва Равкам томонидан аниқланган генларни МикроРНК орқали тартибга солиш юз миллионлаб йиллар давомида ишлаб келмоқда: бу механизм мураккаб организмларнинг ривожланишига (эволюциясига) имкон беради.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ