Жаҳон
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳар ўнинчи ўсмир ижтимоий тармоқлар ва компьютер ўйинларига қарам бўлиб қолаётганини маълум қилди.
Қарамлик оқибатида эса улар психологик қийинчиликларга дуч келмоқда.
Маълумотларига кўра, бундай ўғил-қизлар ўртасида ижтимоий тармоқларга қарамлик даражаси 2018 йилда 7 фоизни ташкил этган бўлса, 2022 йилда ушбу кўрсаткич 11 фоизга ошган.
Ана шу ўсмирларнинг 12 фоизи руҳияти ва хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатувчи дастурий ўйинлар таъсирига тушиб қолгани жиддий хавотир уйғотади.
Мазкур хулосаларга 2022 йили 44 мамлакатда 11, 13 ва 15 ёшли 280 мингга яқин ёшлар ўртасида ўтказилган ижтимоий сўров натижалари асос қилиб олинган.
Маълум бўлишича, мазкур қатламнинг 11 фоизи ижтимоий тармоқларга қарам бўлиб қолган. Бу ҳолат қизларда (13 фоиз) ўғил болаларга (9 фоиз) нисбатан кўпроқ. Компьютер ўйинларига боғланиб қолиш кўрсаткичи эса қизларга (7 фоиз) нисбатан ўғил болаларда (16 фоиз) юқори.
Шундан келиб чиқиб, экспертлар муаммонинг олдини олиш учун зарур чора-тадбирлар кўриш юзасидан ҳукуматларга тегишли тавсиялар бермоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ