Жамият
Мулоқот давомида Шавкат Мирзиёев Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ҳар йили соғлиғини тиклаш учун санаторий ва дам олиш масканларига юбориладиган ўқитувчилар сонини 2 баробар ошириши лозимлигини таъкидлади.
Шунингдек, ОТМ ректорлари ҳам олийгоҳларни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан профессор-ўқитувчилар учун сиҳатгоҳ йўлланмалари сонини 50 фоизга оширишлари лозимлиги айтилди.
Маълум бўлишича, бир йил олдин жорий этилган мактаб директорларини ўқитиш тизими натижасида бугунги кунда директорларнинг 1 минг 206 нафари менежерлик сертификатига эга бўлган. Айнан ана шу ходимларга ҳозирда ўртача 3 миллион сўм устама берилмоқда.
Энди бу амалиёт 2025 йил 1 сентябрдан боғча мудираларига ҳам татбиқ этилади ва уларга ҳар ойда 30 фоизгача қўшимча устама тўланади.
«Мен қизиқиб кўрдим, мактаб директори, унинг бошқарувчилик маҳорати ҳақида бизда муҳим қўлланма бўладиган китоблар йўқ экан.
Ваҳоланки, юртимизда таълим ва тарбиянинг тақдири ана шу инсонлар фаолияти билан чамбарчас боғлиқ. Директорлик қанчалик мураккаб вазифа эканини баъзи ота-оналар билмайди ҳам. Чунки тарғибот кам. Бунинг ўрнига шу пайтгача мактаб директорларини фақат мажлисга чақириб, уларга ҳар хил вазифаларни юклаб келдик», деган Президент мулоқот давомида.
Шуни инобатга олган ҳолда бундан буёғига Республика Маънавият ва маърифат маркази тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда, мактаб директорлари ҳақида ана шундай китоб (қўлланма) тайёрлайдиган бўлди.
Шу билан бирга, таълимни янги босқичга олиб чиқиш учун жорий этиладиган 7 та йўнилишининг битта, яъни 7-йўналиш сифатли таълимнинг ажралмас қисми бўлган тарбия ва одоб-ахлоқ жараёнлари замонавий ёндашув асосида йўлга қўйилишига қаратилади.
Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти ҳам айнан шу мақсадда янгитдан ташкил этган бўлиб, энди ушбу институтнинг тарбия соҳасидаги миллий анъаналарни ўрганиш, тиклаш ва замонавий маънавий-ахлоқий тарбия тизимини жорий қилиш йўналишидаги фаолиятини янада кучайтириш зарур.
«Ҳеч кимга сир эмас, бугунги кунда тарбия соҳасида илгари кўрилмаган жиддий хавф-хатарларга дуч келмоқдамиз.
Такрор айтишга тўғри келади: ёшларни ота-она, муаллимлар эмас, кўпроқ ижтимоий тармоқлар, турли гаджетлар, қўл телефонлари тарбияламоқда. Оқибатда айрим ўғил-қизларимиз салбий таъсирлар тузоғига тушиб қолмоқда.
Бу борада вазиятни ўнглаш учун ёшларимизда ғоявий иммунитетни шакллантиришда катталар ҳам ижтимоий тармоқларда фаол бўлиши, болаларимизга ижобий таъсир кўрсатишлари зарур», деган давлат раҳбари.
Шу боис, 7-йўналиш доирасида Отабек Ҳасанов, Алишер Саъдуллаев, Ҳилола Умаровага йил якунигача ота-оналар, ўқитувчилар ва ўқувчилар учун тарбияга оид рақамли контентлар яратиш вазифаси топширилди.
Ушбу контентлар «миллий тарбия» электрон платформасига ва етакчи ижтимоий тармоқларга жойлаштирилиб, доимо янгилаб борилади.
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ