Жамият
Ўқитувчи ва мураббийлар билан ўтаётган мулоқотда давлат раҳбари таълим тизимидаги муаммолар ҳақида гапирди:
«Яна бир бор айтаман: қанча ислоҳот қилмайлик, биринчи навбатда ўқитувчининг билими ва касб маҳоратини оширмас эканмиз, сифатли таълимни таъминлай олмаймиз. Бу – айни ҳақиқат.
Афсуски, бугунги кунда, давлат таълим муассасаларида 46 минг нафар (7 фоиз), хусусий ташкилотларда эса 38 минг нафар педагог 5 йил давомида малака оширмаган.
Бу йил аттестация жараёнлари шаффоф бўлиши учун сунъий интеллект ва рақамли технологиялар қўлланди.
Натижада 198 минг ўқитувчидан 21 минг нафари (10 фоиз) малака бўйича етарли балл тўплай олмади.
Афсуски, бундай ҳолатлар ўқувчиларнинг билимига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Бу йил битирувчиларнинг 130 минг нафари (30 фоизи) олийгоҳларга киришда энг паст – 57 балл ҳам тўплай олмаган.
Бу барчамизни ташвишга солиши керак», деган Президент.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77809
Жамият
56750
Жамият
55980
Жамият
51043
Жамият
//
Изоҳ йўқ