Лондондаги ўзбек олимаси оғир касалликдан вафот этди

Сақлаш
16:07 / 27.09.2024 57 0

Европа Тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) тизимида кўп йил ишлаган жамоат арбоби, асли ўзбекистонлик Камола Маҳмудова узоқ давом этган хасталикдан сўнг 48 ёшида Лондонда вафот этди.

 

Маълумот учун, у ЕТТБнинг минтақадаги йирик лойиҳаларига раҳбарлик қилган. Сўнги вақтларда эса Озарбойжондаги ваколатхона директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

 

Хабарда айтилишича, Маҳмудова Ўзбекистонда кўплаб ижтимоий лойиҳаларни амалга оширган. Жумладан, Khan Academy таълим платформасини ўзбек тилида ишлаб чиқишга кўмаклашиш, саратон касаллигига чалинган болаларга ёрдам бериш ва Бухорода кўчат экиш ишлари олиманинг саъй-ҳаракатлари билан амалга оширилган.

 

“Камола Маҳмудова оламдан ўтди... Оғир ва узоқ давом этган касалликдан кейин... Ишониш қийин, бу шок, бу бутун ўзбеклар ва ўзбекистонликлар учун катта йўқотиш. У ўзининг қисқа умри давомида жуда кўп ютуқларга эришди, Ўзбекистон учун, ўзбек маданиятининг Буюк Британия ва бутун дунёда кенг тарғиб қилиниши учун кўп ишлар қилди.

 

Европа тикланиш ва тараққиёт банкида катта лавозимларда ишлади ва доим Ўзбекистонга ва ўзбекистонликларга ёрдам берди. Лондонда Ўзбекистон маданияти кунларини уюштирган асосий шахслардан бири эди… У жуда ёрқин, кўп қиррали, ғайратли, кўнгли очиқ ва камтарин шахс эди. Узоқ масофага югуриш, йога ва қадимги Шарқ фалсафасига қизиқарди. Унда ҳар доим қизиқ ғоялар, режалар ва лойиҳалар кўп бўларди. У ҳаётимда учратган энг ёрқин шахслардан бири эди”, — деб ёзиб қолдирди Президентнинг собиқ давлат маслаҳатчиси, профессор Алишер Файзуллаев ҳам ўз Meta (Facebook) саҳифасида.

 

2020 йилда Шавкат Мирзиёев Камола Маҳмудовани “Дўстлик” ордени билан тақдирлаган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//