Маданият
Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда «Маърифат» тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида «Зукко Болажон!» фотоальбомининг тақдимот маросими ўтказилди.
Тошкент музейида бўлиб ўтган тақдимот «Зукко Болажон!» фотокўргазмасининг очилиши билан бошланди. Шундан сўнг ҳамкор ташкилот вакиллари сўзга чиқиб, бола тарбиясидаги муҳим жиҳатлар ва бугунги кунда ҳукумат томонидан мактабгача таълим ёшидаги болаларга қаратилаётган эътибор ҳақида фикр билдиришди.
Таъкидланишича, «Зукко Болажон!» фотоальбомини яратиш учун малакали педагог, болалар психологи, лойиҳа координатори, дизайнер, фотограф ва режиссёрлардан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилган. Уни тайёрлашда асосий эътибор болалар тафаккурини ўстириш, шарқона тарбияни замонавий услубда етказишга қаратилган. Альбом учун миллий анъаналаримизга хос таълим-тарбия ҳамда одоб меъёрларини ёдга соладиган 51 ҳолат ўзида акс этган махсус сценарий ёзилган.
Фотоальбомдан мактабгача таълим муассасаларида, Маънавият ва маърифат марказлари, турли болалар ташкилотлари ҳамда оилада фарзандлар тарбиясида фойдаланиш мумкин.
Тақдимот давомида «Зукко Болажон!» фотоальбоми ижодий гуруҳига ташкилотчилар томонидан ташаккурномалар ҳамда болажонлар учун совғалар тақдим этилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ