Жамият
Кеча, 24 сентябрь куни Президент касбий таълимни ривожлантириш ва миллий малака тизимини ислоҳ қилишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
Таъкидланишича, ҳозирги кунда профессионал таълим тизими уч турдаги муассасалар — 333 та касб-ҳунар мактаби, 227 та техникум ва 112 та коллеждан иборат.
Улар табақалашганлиги ва дастурлари ўртасида узвийлик бўлмагани сабабли мавжуд қувватлардан унумли фойдаланилмаяпти.
Шу мақсадда тақдимот давомида ушбу муассасалар негизида техникумлар тармоғини ривожлантириш таклиф этилган.
Унга кўра, энди касб-ҳунар мактаблари ва коллежлар ўрнига 600 та техникум ташкил этилади. Мақбуллаштириш натижасида бўшайдиган 71 та муассаса биноси эса мактабларга айлантирилади.
Бошқарув, ташкилий ва методик жиҳатдан ягона давлат сиёсати эса Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан юритилади. Олдинги тартиб – коллежлар турли вазирлик ва идораларга қарашли бўлиши бекор қилинади.
Замон талабларига тез мослашиши учун техникумларнинг академик мустақиллигини кенгайтириш ҳам режалаштирилган.
Бунда ўқиш муддатлари ва давомийлиги касб мураккаблиги ва ўқувчининг таълим даражасига қараб белгиланади.
Тақдимотда таъкидланишича, техникумларда халқаро таълим дастурлари йўлга қўйилади. Жумладан, тажриба тариқасида, 14 та техникумда Англиянинг “BTES” дастури жорий этилади. Битирувчиларга 70 та давлатда тан олинадиган диплом берилади ҳамда 200 дан ортиқ хорижий университетларга кириш имкони яратилади.
Натижага қараб, бу тажриба босқичма-босқич бошқа техникумларга ҳам татбиқ этилади.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ