Сиёсат
Президент ер ҳисоби ва давлат кадастрларини тўлиқ шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш масалалари юзасидан кенгайтирилган йиғилишда соҳада қонун устуворлигини таъминлаш бўйича масъулларнинг фаолиятидан мутлақо норози эканлигини таъкидлади.
«Ҳокимлар бир нарсани ўзига ёзиб олсин. Деҳқон хўжалиги учун ерлар фақат танлов асосида ушбу маҳаллада яшайдиганларга, «дафтарлар»га кирганларга, деҳқончилик тажрибасига эга бўлганларга устуворлик асосида берилади», деди Президент.
Шу боис, вилоят ҳокимларига бир ой муддатда келгуси йилда аҳолига ижарага бериладиган 80 минг гектар ерни, энг аввало, захирага қайтарган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиб, лотларга бўлиб, танловга чиқариш топшириғи берилди.
Давлатимиз раҳбари ер соҳасида қонун устуворлигини таъминлаш бўйича Бош прокуратура тегишли масъулларининг фаолиятидан мутлақо норози эканини таъкидлади.
«Қонун билан ҳамма ваколатлар белгилаб берилди, жавобгарлик бир неча карра кучайтирилди. Лекин, амал қани?», дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
Иқтисод
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56762
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ