Жамият
Сўнгги пайтларда тармоқларда дунёнинг қатор мамлакатлари бўйлаб COVID-19 нинг ХEC номли янги штамми тарқалаётгани, у келгуси ойларда доминант вариантга айланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков янги тур бўйича маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, COVID-19 нинг янги версияси омикрон штаммининг КС.1.1 ҳамда КП.3.3 вариантлари комбинацияси сифатида пайдо бўлган ва илк бор 2024 йил 15 июнда Германияда аниқланган. Ҳозиргача у 27 мамлакатда рўйхатга олинган.
Бугунги кунда дунё бўйлаб омикрон штаммининг 10 та версияси тарқалган. Мутахассислар келаётган қиш мавсумида ХEC версияси доминант, яъни энг кўп қайд этиладиган вариант бўлишини прогноз қилмоқда.
Бу касаллик енгил ва асоратсиз, аниқроғи, ЎРВИ ва гриппга хос белгилар билан кечмоқда. Фақат айрим фарқли аломатлари бор. Енгил нафас қисиши, давомли йўтал, таъм ва ҳид билиш қобилияти қисман йўқолиши, ҳолсизлик каби симптомлар шулар жумласидан. Коронавирусга қарши қўллаб келинаётган вакциналар ҳозир аниқланаётган барча штаммлар, хусусан, ХEC мутациясига нисбатан ҳам самара беради ва янги эмлаш воситасини ишлаб чиқаришга эҳтиёж йўқ.
“Халқаро тиббий амалиётда ХEC штаммини юқтирган беморлар асосан бир-икки ҳафтада тўлиқ тузалиб кетиши кузатилмоқда. Амалдаги даволаш протоколлари, муолажа усуллари кутилганидек натижа беряпти.
Ҳозир Ўзбекистонда ХEC штамми қайд этилгани йўқ. Ўз навбатида, COVID-19 га қарши етарли вакциналар захирасига эгамиз. Шу боис юртимизда катта миқёсдаги эпидемия ва пандемиялар кузатилиши эҳтимолдан йироқ. Негаки, аҳолимизда мавжуд бўлган жамоавий иммунитет мазкур касаллик қўзғатувчисини мамлакатимиз ҳудудига кириб келиб, жуда кенг кўламда тарқалиш хавфини сезиларли даражада камайтиради.
Айни кунгача жаҳонда САРС-CоВ-2 нинг салкам 40 мингта мутацияси қайд этилган. Ўтган даврда улардан фақат 20 га яқини касаллик чақирди, холос. Шу маънода, мутациялардан ваҳима ясаш керак эмас.
Бинобарин, эндиликда коронавирус инфекциясига оғир йўқотишларни келтириб чиқарадиган хавфли патология эмас, балки ЎРВИ ва грипп сингари мавсумий касалликлар сингари муносабатда бўлиш вақти келди”, деган мутахассис.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ