Жамият
Бошни ювиб, кўчага чиқишнинг хавфи ва оқибати ҳақида мутахассис маълумот берди.
Янгилик эмас, бугунги кунда айрим ёшлар орасида эрталаб бошни ювиб, кўчага чиқиш одатга айланган. Бу ҳолатда улар сочларни фенда қуритишнинг ўзи етарли деб ўйлайди. Ваҳоланки, сочлар илдизи ва унинг ички қавати 4 соатда ҳам қуримайди. Қарабсизки, бунинг оқибатида инсонда жиддий касалликлар келиб чиқиши мумкин.
Таъкидланишича, сочлар нам бўлганда, бош иссиқликни жуда тез йўқотади. Бунинг натижасида ундаги томирлар торайиб, сочларнинг озуқа олиши ёмонлашади ва улар тўкилишни бошлайди. Бу жиддий оқибатларнинг энг енгили ҳисобланади.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, эрталаб бош ювиб, сочларни қуритмай кўчага чиқиш туфайли организмнинг иммунитети пасаяди. Айниқса, кузнинг салқин ҳавосида тери намлик ҳолатини узоқ ушлаб туриши туфайли сурункали гайморит, ринит, фронтит, тонзиллит ва отит каби касалликлар қўзғайди. Агар бундай хасталикларга мойиллик кучли бўлса, хавф янада ортади.
Учинчи энг жиддий оқибатлардан бири бу уч томонлама ёки юзнинг асаб тугунлари невритидир. У оғриқли синдром бўлиб, уни даволаш учун узоқ вақт талаб этилиши мумкин.
Бошни қуритмасдан кўчага чиқишнинг энг катта хавфи эса менингит, яъни бош мия ва орқа мия пардалари яллиғланиши саналади. Бу касалликлар гуруҳи бўлиб, улар вирусли ёки бактериал бўлади. Бунда турли инфекциялар мия пардаларига кириб, ўша ерда ривожланади.
Натижада бемор кучли бош оғриғидан шикоят қилади. Тана ҳарорати тез-тез 39-40 даражага кўтарилади. Энг ёмони, салқин ҳавода инфекция хавфи янада кучаяди. Агар ўз вақтида даво чоралари кўрилмаса, оқибати ёмон бўлиши мумкин.
Шу сабабли мутахассис сочларни фенда қуритилгач, камида икки соатдан сўнг, агар ҳаво ҳарорати жуда паст бўлса, бош кийим билан кўчага чиқишни маслаҳат беради.
Спорт
Илм-фан
Жаҳон
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ