Жамият
«Матбуот уйи» номи билан машҳур бўлган ва ҳозирда сотувга қўйилган бино сотилмайдиган бўлди. Бу ҳақида Президент матбуот котиби Шерзод Асадов бир гуруҳ босма матбуот нашрлари бош муҳаррирлари билан бўлган учрашувда маълум қилган.
Президент матбуот котиби «Матбуот уйи» номи билан машҳур бўлган ва ҳозирда сотувга қўйилган бино узил-кесил сотувдан олингани ҳамда бино келгусида оммавий ахборот воситалари, жумладан, босма нашрларга қолдирилишини айтиб ўтган.
Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, ушбу масала Президент томонидан назоратга олинган ва бино замонавий талаблар асосида қайта қурилади ҳамда оммавий ахборот воситалари, шунингдек, Журналистлар уюшмаси фойдаланиши учун топширилади.
Бундан ташқари, учрашувда ОАВ, босма нашрлар ҳамда Журналистлар уюшмаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича махсус қарор лойиҳалари тайёрланаётгани маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати ушбу бино учинчи марта сотувга қўйилганини эълон қилган эди.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ