"Матбуот уйи" учинчи марта сотувга қўйилди

Сақлаш
01:24 / 19.11.2021 834 0

Халқимиз орасида "Матбуотчилар уйи" деб юритилувчи бино сотувга қўйилди.

 

Бу ҳақида Давлат активларини бошқариш агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда

 

Агентликка кўра, давлат активлари бўйича бир нечта бинолар учун оммавий савдо жараёнлари бошланган.

 

Хусусан, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Шаҳриобод кўчаси, 53-уй манзилидаги бўш турган бино-иншоотлар;

 

- Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги "Чотқол оромгоҳи" бино иншоотлари;

 

- Тошкент шаҳар, Миробод туманидаги Маъмурий бино (Матбуот уйи) сотувга қўйилган.

 

Эслатиб ўтамиз,  "Матбуот уйи"   биринчи марта сотувга қўйилаётгани йўқ. 2018 йилнинг баҳорида  объект биринчи марта аукционга қўйилган, бироқ кўп ўтмай қайтариб олинганди. 2019 йилда ҳам ҳудди шу ҳол такрорланган эди. Айни вақтда бино учинчи марта сотувга қўйилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

12:07 / 25.11.2024 0 2
Бош вазир ёрдамчиси ўзгарди

//