Android смартфонларида янги функция: энди гаджетларни мимика билан бошқариш мумкин

Сақлаш
22:12 / 17.08.2021 1000 0

   Google компанияси смартфонларни юз мимикалари — табассум ёки қошни кўтариш орқали бошқариш имконини берадиган янги функцияни ишлаб чиқиш устида ишламоқда, деб хабар берди Hi-Tech.Mail.ru.

   Хабарга кўра, cамера сwитч функцияси Aндроид 12 нинг тўртинчи бета версиясида Aндоирд Accессибилитй Суите дастурида пайдо бўлган — ушбу дастур аввалига кўриш қобилиятида нуқсони бор фойдаланувчилар учун мўлжалланган. Дастурнинг янги версияси ҳозирда Гоогле Плай да йўқ. Бироқ дастурчилар учун мўлжалланган AПК файл мавжуд.

  Мутахассислар берган маълумотларга кўра, юз ифодаси орқали қатор бошқарув элементларидан, хусусан, саҳифаларни айлантириш, бош экранга қайтишдан хабарномаларни кўришгача фойдаланиш мумкин. Бу борада турли скриншотлар эълон қилинди.



 — Функция қизиқарли, аммо у кўп батарея қувватини "ейиши" мумкин, — дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//